Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров 12 апрел куни Номзодлар турнирининг 12-турида америкалик гроссмейстер Ҳикару Накамурага қарши оқ доналарда ўйнаб, дуранг қайд этди.
Шахматчилар 33-юришдан кейиноқ тезкор дурангга келишишди.
🇺🇿 Javokhir Sindarov 0.5-0.5 Hikaru Nakamura 🇺🇸
— International Chess Federation (@FIDE_chess) April 12, 2026
♟️ Round 12, FIDE Candidates 2026#FIDECandidates #FIDE #Chess #Cyprus pic.twitter.com/G2Tk7bIaEF
Биринчи даврадаги ўзаро баҳсда ўзбекистонлик шахматчи эндшпилда ғалаба қозонганди.
Энди Синдоров 12 имкониятдан 9 очко жамғарган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлади.
Иккинчи ўринда келаётган нидерландиялик шахматчи Аниш Гири (6,5 очко) бу тур доирасида хитойлик Вей Ига ютқазадиган бўлса, Жавоҳир Синдоров бугуннинг ўзида муддатидан олдинги чемпионликни қўлга киритади.
Агар Гири бугун ютқазмаса, у ҳолда кейинги турда Синдоров у билан ўзаро баҳсда камида дуранг қайд этиш орқали барибир муддатидан олдинги чемпионлик масаласини ҳал қилиши мумкин.



