Uzbekistan Airways авиакомпанияси 14 апрелдан Тошкент - Тель Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтанинг душанба, сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, 3 майдан бошлаб якшанба кунлари Тошкент – Самарқанд - Тель Авив ҳамда Тель Авив - Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча рейслар йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси март ойи охирида Тель Авивга рейсларни мажбурий равишда бекор қилганди.