Ҳолат видеоси интернетда тарқалиши билан, вилоят экология ва ички ишлар бошқармалари ҳуқуқбузарларни аниқлади. Уларнинг машиналари жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 6 млн 592 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги ҳисобланди.

Фото: Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси

Қолаверса, учала ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан (20 млн 600 минг сўмдан), жами 61 млн 800 минг сўм жарима тайинланди.

Ҳуқуқбузарлар жарима ва зарарни биргаликда тўлаши белгиланди, дейилади Экология қўмитаси хабарида.