Сурхондарё вилояти судининг судя катта ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бойлик орттирмоқчи бўлди, дея хабар тарқатди Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, судя ёрдамчиси ЖИБ Ангор туман суди иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича 2 нафар судланувчига нисбатан аниқланган 6,3 млрд сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолаш тўғрисида суд ажрими чиқариш орқали камайтириб, уларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ва дастлабки тергов даврида қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни ваъда берган.
Эвазига судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг доллар олган вақтида, ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда судя ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



