Чеклов 22 май соат 16:00 дан 21:00 гача амал қилади. Бу пайтда қуйидаги кўчаларда вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
- Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
- КҲАЙ-Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
- КҲАЙ-Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача.
- Нурафшон-Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов-Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;
- Ислом Каримов-Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор-Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача.


ЙҲТЭМ ҳайдовчиларга олдиндан муқобил йўналишларни режалаштиришни тавсия қилди.


