Ҳужжатга кўра, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида миллий китобхонлик ҳаракати ўтказиб борилади.

Дастур уч босқичда ташкил этилади. Биринчи босқич kitobxonlikharakati.uz электрон платформаси орқали онлайн тарзда ўтказилса, иккинчи ва учинчи босқичлар вилоят ҳамда республика даражасида офлайн форматда бўлиб ўтади.

Танлов иштирокчилари ёш тоифалари бўйича сараланади. Хусусан, юқори синфлар — 6–8 ва 9–11-синф ўқувчилари ўртасида ғолиб ва совриндорлар катта миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланади.

Жумладан, биринчи ўрин соҳиблари 50 минг АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳиблари 30 минг доллар, учинчи ўрин соҳиблари эса 15 минг доллар миқдорида мукофот олади. Шунингдек, бешта қўшимча номинация бўйича ғолибларга ҳам 10 минг доллардан пул мукофоти топширилади.