Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Марҳамат тумани марказидаги савдо мажмуасида фуқаро шартли харидорга 900 дона “Keto coffee mix” маҳсулотини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу маҳсулот Андижон шаҳридаги “Жаҳон савдо комплекси”да жойлашган дўкондан харид қилинганлиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди.

Натижада Андижон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли дўкондан 480 дона “Keto coffee mix” маҳсулоти олинди.

Мусодара қилинган жами 11 кг “Keto coffee mix” маҳсулоти таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлиб, республика ҳудудида унинг савдоси тақиқланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.