Uzautotrans Service МЧЖ маълум қилишича, жорий йилнинг 8 июнь санасидан Тошкент – Чўлпонота (Иссиқкўл) йўналишида мавсумий автобус қатновлари бошланади.

Қатновлар «Тошкент» автовокзалидан июнь ойининг жуфт кунларида амалга оширилади. Иссиқкўлдан Тошкентга қайтиш рейслари эса ойнинг тоқ кунларига белгиланган.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш компаниянинг замонавий Yutong русумли автобусларида амалга оширилади. Автобус ҳар сафар соат 15:00 да «Тошкент» автовокзалидан йўлга чиқади.

Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 365 минг сўм этиб белгиланган.

Қўшимча маълумот олиш учун йўловчилар +998 71 207-87-00, +998 94 131-99-99 ва +998 88 666-15-15 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин.