16−18 июн кунлари пойтахтда бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. Форум давомида хавфсизликни таъминлаш мақсадида шаҳарнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Қуйидаги кўчаларда ҳаракат чекланади:
Йўл ҳаракати иштирокчилари учун айланма йўллар ташкил этилади. Тезкор хизматларнинг махсус автотранспорт воситалари ҳаракати бундан мустасно.
Шунингдек, тадбир кунлари Тошкент шаҳрига юк машиналари кириши ҳам чекланади. Уларнинг ҳаракати Тошкент вилоятидаги айланма йўллар орқали ташкил этилади.



