Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилишича, ҳодиса 30 июн куни соат 23:00 лар атрофида Бектемир туманидаги Х. Байқаро маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Х. Байқаро кўчасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Tracker русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси хавфсиз оралиқ масофани сақламагани оқибатида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган BYD русумли автомобил билан тўқнашган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЙҲХБ ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз тезлик ва оралиқ масофани сақлаш орқали йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мумкинлигини эслатди.



