Ташриф доирасида давлат раҳбари Сергели туманида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, шунингдек, амалга оширилган инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари билан танишиши режалаштирилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш сифатини янада яхшилаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ҳамда бу борадаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда.