Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар 16 июл куни соат 23:43 да 112 тизими орқали келиб тушган. Ҳодиса Андижон вилояти, Асака тумани, Марғилоний кўчасида жойлашган савдо растасида содир бўлган.

Хабар олингач, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:48 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин 17 июл куни соат 00:10 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида савдо растасининг тахминан 60 квадрат метр майдондаги шифт ва том қисми, шунингдек, кийим-кечак маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.