Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 21 июл кунги селекторда ҳам “маҳалла еттилиги” ишини янгича ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Ўтган ҳафта бу борада барча масалалар тушунтирилиб, масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

Қайд этилишича, бу борада “Долзарб 40 кунлик” эълон қилиниб, 2 мингта энг оғир маҳаллада ишларни мутлақо янги тизим асосида ташкил этиш бошланган.

“Ушбу маҳаллаларда ҳоким, маҳалла раиси ва бандлик бўлими ўртасидаги уч томонлама шартномалар қайта кўриб чиқилди.

Ҳокимлар 2 мингта оғир маҳаллада электр, газ, йўл ва сув масалаларини ўз вақтида ҳал қилишга шахсан жавобгар бўлади.

Бандлик тизими масъуллари эҳтиёжманд аҳолини ўқитиш, ишга жойлаштириш ва даромадини ошириш мақсадида ҳудудма-ҳудуд юради.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев / Фото: Президент матбуот хизмати

Маҳалла тизими раҳбарларига 8 992 та маҳаллада кўчалар ва уйларни обод қилиш, дарахт ва кўчат экиш, ариқларни тоза тутиш бўйича аниқ мажбуриятлар юклатилди”, – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Аввалроы ҳар бир раҳбар биттадан маҳаллага масъул бўлиши хабар қилинганди.