Қонунчиликка мувофиқ, 2026 йил 1 августдан солиқ органларининг мижозларга йўналтирилганлик индекси амалиётга жорий этилади.
Мазкур тизим солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида солиқ хизматлари сифати ва самарадорлигини баҳолашга хизмат қилади.
Хусусан, солиқ тўловчилар солиқ хизматларидан фойдаланиш имконияти ва уларнинг қулайлиги, шунингдек, солиқ органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатига баҳо бериш имконига эга бўлади.
Шунингдек, янги тартиб солиқ мажбуриятларини бажариш учун сарфланадиган вақт ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлик даражасини баҳолаш имкониятини ҳам яратади.
Ушбу механизм орқали солиқ хизматлари сифатини ошириш, солиқ тўловчилар учун янада қулай ва шаффоф хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш мақсад қилинган.


