Қайд этилишича, иш ҳақи касбий малака ва тажрибага қараб 700 АҚШ долларидан бошланади ҳамда юқори малакага эга мутахассислар учун янада юқори даромад таклиф этилади.
Миграция агентлигининг билдиришича, қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар таклиф этилмоқда: қурилиш, чорвачилик, қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари, трактор ва юк автомобили ҳайдовчиси, экскаватор бошқарувчиси, ветеринария, пайвандлаш, металлни қайта ишлаш.
Ишлаш истагидаги номзодлар 18–50 ёшда бўлиши, ҳайдовчилик ва махсус техникалар бўйича вакансиялар учун тегишли гувоҳнома ёки малака ҳужжатига эга бўлиши керак.
Россия Федерациясига кириш тақиқи бор фуқаролар мазкур дастурда иштирок эта олмайди.
Иш берувчи томонидан Беларусга авиачипта ёки йўл харажатлари, бепул ётоқ жой, ҳужжатларни расмийлаштириш харажатлари қопланиши айтилмоқда.



