Жаҳон | 09:34 / 16.02.2017
11105
2 дақиқада ўқилади

Пентагоннинг янги раҳбари Россия билан "куч позициясидан" гаплашиш кераклигини айтди

Пентагоннинг янги раҳбари Жеймс Мэттис Россия билан "куч позициясидан" музокаралар олиб бориш кераклигини айтди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.  

"АҚШ ва унинг иттифоқдошлари Россия билан ўзаро ҳаракат қилишга интилаётган бир пайтда, биз агар Россия халқаро ҳуқуққа зид равишда сиёсат юритишга қарор қилса, ҳимояланишимиз керак", деб айтди Мэттис.

Мэттис "совуқ урушнинг" энг қора тунлари" каби АҚШ ҳамкорлик учун сиёсий каналларни очиқ ушлашни ва келишмовчиликларга барҳам беришни давом эттирмоқда.

"Биз Москва билан шериклик алоқаларини тиклаш имкониятларига очиқмиз, бироқ ўз истакларимизда реалистик бўлиб қоламиз ва дипломатларимизга музокараларни куч позициясидан олиб бориш имкониятини таъминлаймиз", деб айтди АҚШ мудофаа вазири.

Январда Мэттис АҚШ сенатининг қуролли кучлари бўйича қўмитасидаги йиғилишда Россия "АҚШга бош хавф" ҳисобланишини айтганди.

Мавзуга оид