Ўзбекистон | 16:05 / 11.10.2024
9522
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 32 нафар “закладчик” ушланди 

Пойтахтда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатган шахслар (“закладчиклар”) қўлга олинди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

2024 йилнинг 20 сентябр кунидан 20 октябр кунига қадар Тошкент шаҳрида ўтказилаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги доирасида тун-у кун хизмат ташкил этилган

Тадбирга жалб қилинган ИИО, ДХХ ва МГ ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан (“закладка”) тарқатувчи шахслар ушланмоқда. 

Октябр ойининг 10 куни давомида ана шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи 32 нафар шахс ушланган. Уларнинг ёнидан ва яширган жойларидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.  

Барча ҳолатлар юзасидан Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жиноят кодексининг 273-моддасига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан суд томонидан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Мавзуга оид