19:30 / 22.08.2017
32518

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, журналистнинг Ўзбекистон президенти Қирғизистонга ташриф буюриши ҳақидаги саволига тасдиқ жавоби қайтарилган.

«Томонлар ушбу ташрифга тайёргарлик кўрмоқда, аниқ муддатлар келишилади. Бу ташриф рўй беради», – деган элчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Бишкекда бўлиб ўтган икки давлат бош вазирлари учрашувида Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев сентябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштиргани ҳақида маълум қилганди.

Top