Ўзбекистон | 07:52 / 17.03.2022
6364
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда иссиқ сувни режали ўчириш жадвали эълон қилинди

Тошкент шаҳрида 2022-2023 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, «Тошиссиққуввати» ДУК 24 ва 25 март кунлари иссиқ сув бўйича истеъмолчиларни чегаралаш билан иссиқлик тармоқларини ҳисобланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказади.

Фото: GO29.ru

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, 2022 йилнинг 30 мартидан 11 апрелигача, иссиқ сув бўйича иссиқлик истеъмолчиларини чегараламаган ҳолда, иссиқлик тармоқларининг механик чидамлилиги ва зичлиги (юқори босимда) синовдан ўтказилади.

Қуйидаги иссиқлик марказларини, баҳорги таъмирлаш ишлари муносабати билан, тўлиқ режали тўхтатиш мўлжалланмоқда:

  • 1-ИМ «Шимоли-Шарқий» — 16 майдан — 20 майгача;
  • 2-ИМ «Қорасув» — 23 майдан — 27 майгача;
  • 3-ИМ «Ғарбий» — 9 майдан — 13 майгача;
  • 4-ИМ «Шимолий» — 23 майдан — 27 майгача;
  • 5-ИМ «Чилонзор» — 16 майдан — 20 майгача;
  • 6-ИМ «Жануби-Ғарбий» — 9 майдан — 13 майгача;
  • 7-ИМ «Авиасозлар» — 30 майдан — 3 июнгача;
  • 8-ИМ «Сергели» — 30 майдан — 3 июнгача;
  • «Водник» — 9 майдан — 13 майгача;
  • «Саноатэнерго» — 30 майдан — 3 июнгача;
  • ТошИЭМ — 6 июндан — 10 июнгача.

Иссиқлик манбаларининг амал қилиш ҳудудлари манзиллари рўйхати:

«Саноатэнерго» қозонхонаси таъсир доирасида 6 апрел куни иссиқ сув таъминоти бўлмайди.

4-ИМ иссиқлик манбасининг тўхтатилиши даврида, 10-ИМ иссиқлик манбаси таъсир доирасида бўлган манзилларда иссиқ сув таъминоти бўлмайди. 5-ИМ иссиқлик манбасининг тўхтатилиши даврида, 9-ИМ иссиқлик манбаси таъсир доирасида бўлган манзилларда иссиқ сув таъминоти бўлмайди.

Мавзуга оид