Давлат харажатлари даромадлардан кўп: Ўзбекистон бюджетининг бир кунлик тушум ва чиқимлари маълум қилинди
Бир кунлик бюджет харажатлари даромад ва тушумлардан юқори миқдорда қайд этилди.
3 май куни Ўзбекистон бюджетининг даромад ва тушумлари 575,8 млрд сўмни, харажатлари 1 трлн 77 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу санада бюджет буюртмачилари томонидан амалга оширилган электрон давлат харидлари учун 5 минг 812та шартнома тузилган ва харидларга 60 млрд 746 млн сўм сарфланган.
Хусусан, 22,4 млрд сўм жиҳозлар, транспорт воситалари ва асбоб-ускуналарга, 9,2 млрд сўм товар-моддий захираларга йўналтирилган. 18 млрд сўмдан зиёд маблағга эса кийим-кечак, дори-дармон, тиббиёт воситалари ва бошқа маҳсулотлар харид қилинган.
Аввалроқ, 16 апрел кунги бюджет даромад ва харажатлари миқдори маълум қилинганди. Ўтган ой ўртасидаги тушумлар 936 млрд 5 млн сўмни, харажатлар эса 1 трлн 338 млрд 500 млн сўмни ташкил этган.
Шу билан бирга, 6 апрелдаги даромад ва тушумлар 299,5 млрд сўм, харажатлар 701,8 млрд сўм бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг дастлабки 3 ойида республика ялпи ички маҳсулоти 3 фоизга ошиб, 128,6 трлн сўмни ташкил этди. 2020 йилда эса бу кўрсаткич 110,5 трлн сўмга тўғри келган.
2021 йил якуни бўйича республика консолидациялашган бюджет даромадлари 178,7 трлн сўмни, харажатлари 216,2 триллион сўмни ташкил этиши прогноз қилинган. Бу йилги бюджет тақчиллиги эса 37,5 триллион сўм бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:04 / 07.01.2025
Пойтахт бюджети тасдиқланди – асосий кўрсаткичлар
18:05 / 03.01.2025
Давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилади
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:14 / 01.12.2024