Ҳиндистон 2022 йилда 5 миллиард доза вакцина ишлаб чиқармоқчи
Ҳиндистон 2022 йилда дунё давлатлари учун коронавирусга қарши вакцинадан 5 млрд дозадан кўпроқ ишлаб чиқармоқчи ва шу сабабли ЖССТни ҳинд вакциналарини иложи борича тезроқ тан олишга чақиради. Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Римда ўтаётган “Катта йигирматалик” саммитида айтиб ўтди.
“Ҳиндистон ҳамиша ўзининг глобал мажбуриятларига жиддий қараган. G20 минбаридан шуни айтмоқчиманки, Ҳиндистон келаси йилда 5 млрд дозадан кўпроқ вакцина ишлаб чиқармоқчи. Ҳиндистоннинг бу мажбурияти коронавирусга қарши курашда катта аҳамиятга эга бўлади. Шу сабабли, ҳинд вакциналари ЖССТ томонидан иложи борича тезроқ тан олиниши лозим”, деб айтган ўз нутқида Моди.
Унинг таъкидлашича, кучли фармацевтика саноатига эга бўлган Ҳиндистон 150дан кўпроқ давлатга коронавирусга қарши дори воситаларини етказган. “Қисқа вақт ичида биз Ҳиндистонда 1 млрд дозадан кўпроқ вакцинани аҳолига киритдик. Ҳиндистон дунё аҳолисининг олтидан бир қисми орасида инфекция тарқалишини назоратга олиб, глобал хавфсизликни оширишга ўз ҳиссасини қўшди ва вируснинг янада мутация қилиши имкониятини пасайтирди”, деб таъкидлаб ўтган Ҳиндистон бош вазири.
Моди, шунингдек, халқаро ташувларни соддалаштириш ва эмланганлик ҳақидаги сертификатларнинг ўзаро тан олиниши механизми масаласини ҳам кўтарган. “Халқаро сафарларнинг фаоллашуви иқтисодиёт тикланиши учун зарур. Бунинг учун эмланганлик ҳақидаги сертификатларнинг ўзаро тан олинишини таъминламоғимиз лозим”, деб таъкидлаб ўтган сиёсатчи.
Ҳиндистон бош вазири глобал молиявий структурани адолатлироқ қилиш учун G20’нинг йирик корпорацияларга нисбатан 15 фоизлик минимал солиқ ставкаси киритиш қарорини ижобий қаршилаган.
Мавзуга оид
20:14 / 02.01.2025
Ҳиндистон АҚШга тегишли мобил алоқа сунъий йўлдошини космосга учиради
16:36 / 30.12.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда
12:10 / 30.12.2024
Тасодифан эҳсон қутисига тушиб кетган iPhone унинг эгасига қайтарилмади
17:54 / 29.12.2024