Ўзбекистон | 11:53 / 10.09.2021
9159
3 дақиқада ўқилади

ОКМК корхонаси йиллик режани муддатидан аввал бажарди

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бир неча йўналишларда 2021 йил учун белгиланган режавий вазифаларни муддатидан олдин бажаришга эришди.

 Корхонада 2021 йил январь-август ҳолатига кўра, 212,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.  Ўтган йилнинг шу даврига ўсиш суръати эса 107 фоизга етказилиб, режа 170,9 фоизга бажарилган. 2021 йилда корхона  меҳнат жамоаси олдига 188,9 млрд сўмлик  саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш вазифаси қўйилган эди. Бу йўналишда йиллик вазифа муддатидан аввал бажарилди.

Шунингдек, ўтган саккиз ойда 109,5 млрд сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш белгиланган эди. Амалда эса 197,6 млрд сўмлик маҳсулот тайёрланиб, режа 180,5 фоизга уддаланган. Эътиборли жиҳати бу йўналишда ҳам йиллик режа муддатидан олдин бажарилган. 2021 йилда башорат кўрсаткичи бўйича 163,9 млрд сўмлик товар маҳсулоти ишлаб чиқариш белгиланган эди.

815,6 тонна молибден 3 оксиди ишлаб чиқарилиб, режавий вазифа 122,9 фоизга адо этилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунингдек,  молибденни штабик ва брикетларда ишлаб чиқариш бўйича 527,2 тонналик натижа қайд этилиб, режа 120,7 фоизга бажарилган. Ўсиш суръати эса 112,5 фоиз бўлган.

Ўтган саккиз ойда 91,8 тонна молибден метали тайёрланиб, режа 117,5 фоизга адо этилган ҳолда йиллик режа муддатидан аввал бажарилган. 2021 йилда 78,2 тонна молибден метали тайёрлаш вазифаси юклатилган эди.

 Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортида ҳам салмоқли натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, ўтган даврда 16,46 млн долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, режа 231,6 фоизга уддалангани диққатга  сазовор. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш  суръати эса 188,8 фоизга етказилган.  Бу йўналишда ҳам йиллик режа ошиғи билан бажарилган. 2021 йилда меҳнат жамоаси олдига 12,19 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш вазифаси қўйилган эди.

Хорижлик импортёрларга 510,14 тонна молибден штабиги ва брикетлари юборилиб, бу йўналишда режа 134,2 фоизга бажарилган.

Вольфрам штабиги ва брикетлари эскпорти йиллик режаси ҳам муддатидан олдин бажарилди. 2021 йилда 38 тонна ушбу маҳсулот экспорт қилиниши керак эди. Ўтган саккиз ойнинг ўзида  38,3 тонна маҳсулот хорижлик истеъмолчиларга етказиб берилди.

Комбинатда олиб борилаётган маҳаллийлаштириш дастурида ҳам мазкур корхонада қатор ютуқларга эришилмоқда.

Корхонада дастур доирасида жами бўлиб 32та лойиҳа амалга оширилиб, 37551,1 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ҳолда режа 107,8 фоизга бажарилган.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, мазкур корхонада асосан қаттиқ қотишмали эҳтиёт қисмлар ва нодир металлар тайёрланади. Тайёрланаётган маҳсулотлар экспортга йўналтирилган. Шунингдек, корхона қошида Ўзбек-Корейс илмий технологик маркази ҳам фаолият юритиб келади.

ОКМК Ахборот хизмати 

Мавзуга оид