Хитойда 100 мингдан кўпроқ мусулмон сиёсий лагерларга жўнатилди – ОАВ
Хитойда 120 мингга яқин мусулмон уйғурлар Шинжон-Уйғур мухтор вилоятидаги Қашғар шаҳрида жойлашган сиёсий таълим лагерларига жўнатилдилар. Бу ҳақда Radio Free Asia’га иқтибос келтирган ҳолда CNN хабар бермоқда.
Хитой ҳукумати мамлакатнинг энг катта вилоятларидан бири бўлган ҳамда асосий дин ислом ҳисобланган Шинжон-Уйғур мухтор вилоятида ўн минглаб уйғурлар қайта тарбияланаётган сиёсий лагерлар яратди. У ерда уйғурлар инқилобий қўшиқлар куйлашади, Хитой раиси Си Цзиньпин ишларини ўрганишади, хитой тилида сўзлашишга мажбур қилинишади.
Марказий ҳукуматнинг бундай хатти-ҳаракатлари инсон ҳуқуқлари учун курашувчилар ва маҳаллий аҳоли томонидан кескин танқидга учрамоқда. “Ҳар бир ҳовлидан, ҳар бир оиладан 3-4 кишидан олиб кетилмоқда. Баъзи қишлоқларда умуман эркаклар қолмади, фақатгина аёллар ва болалар қолди, барча эркаклар лагерларга олиб кетилди”, деб айтди Бутунжаҳон уйғур конгресси раиси Умар Қанот.
Фаолларнинг таъкидлашича, Си Цзиньпинни қўллаб-қувватловчи маҳаллий ҳокимиятнинг бу иши қонунга зид келади. Ҳукумат потенциал хавфли уйғурларни нафақат ҳибсга олиб, қамоқларга жўнатмоқда, балки барча ерда кузатув камералари ўрнатиб, транспорт воситаларига мажбурий равишда GPS-датчиклар ўрнатмоқда, 16 ёшдан 65 ёшгача бўлган аҳолидан ДНК-намуналари йиғмоқда.
Хитойга Синьцзян-Уйғур мухтор вилояти орқали Афғонистон ва Покистондан радикал кайфиятдаги унсурлар киради. Таъкидланишича, Хитой ҳукуматининг ушбу чоралари террорчиликка қарши кураш ва вилоятнинг мусулмон аҳолисини назорат қилишга қаратилган.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
19:51 / 24.04.2023