Шерзод Шерматов: «Хусусий мактабларга ўгай боладек қаралган»
Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси президенти Мурожаатномаси: Ҳаракатлар Стратегиясининг 3 йиллик самараси ва 2020 йилга белгиланган устувор вазифалар” мавзусида халқаро форум ўтказилди.
Унда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.
“Хусусий мактабларга “ўгай боладек” қараб келинган. Сўнгги 3 йил ичида хусусий мактаблар олдидаги барча тўсиқлар олиб ташланди. Оддий бир мисол: лицензия олиш масаласи. [Илгари] Вазирлар Маҳкамасидан олинарди. Ҳозир ҳужжат топшириб, исталган Давлат хизматлари марказига бориб, лицензия олинади. Шу пайтгача хусусий мактабларнинг бирортаси аттестат бермаган, ҳозир хусусий мактаблар давлат мактаблари каби аттестат бера олади. Бу соҳага рақобат кириб келиб, соҳада ҳам ривожланиш бошланади”, – деди Шерматов.
Унинг сўзларига кўра, Халқ таълими вазирлиги Осиё тараққиёт банки билан Сергели туманида давлат-хусусий шерикчилик асосида янги мактабларни қуриш бўйича лойиҳа бошлаган.
Шерзод Шерматов йилдан-йилга олий таълимда кириш квотаси оширилиши ҳақида гапириб, бу қулай имконият эканини таъкидлади.
“Бу имкониятдан яхшироқ фойдаланиш учун жорий йилдан вариатив ўқув режалари жорий қилинди. Масалан, [ўқувчи] муҳандислик йўналишига тайёрланадиган бўлса, муҳандислик бўйича фанларни, шифокорлик йўналишига бўлса, кимё, биология фанларини кўпроқ ўқийди”, - дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
16:39 / 28.12.2024
Путин рус тилини билмайдиган мигрант болаларини мактабга қабул қилмаслик тўғрисидаги қонунни имзолади
12:08 / 21.12.2024
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
19:39 / 19.12.2024
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
16:56 / 13.12.2024