ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси янги раҳбари Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилди. Янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
9 октябр куни ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистоннинг Тошкентдаги дипломатик миссияси янги раҳбари Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Афғонистон алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш, ишлатилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш, икки мамлакат халқлари манфаатларига хизмат қиладиган янги лойиҳалар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Абдул Ғаффор Теравий Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган доимий ёрдам учун Афғонистон номидан миннатдорлик билдирди.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги муштарак тарих ва фаровонлик манфаатлари барча соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларимизни ривожлантиришга туртки бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги учрашувимиз давомида икки томонлама, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдик», — деб ёзди Бахтиёр Саидов Telegram-каналида.
Афғонистон томони Абдул Ғаффор Теравийнинг Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланганини август ойи охирида маълум қилди.
Мавзуга оид
21:23 / 28.12.2024
Покистон-Афғонистон чегарасида жанглар бошланди
19:50 / 28.12.2024
Ўзбекистонлик шифокорлар Афғонистонда 1300 нафардан зиёд инсонларни бепул тиббий кўрикдан ўтказди.
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024