«Ўзбекнефтгаз»: Углеводород хомашёси қазиб олиш ҳажмини ошириш мақсадида 295 та газ қудуғи қазилди, 328 таси капитал таъмирланди
2017 йилнинг 9 март ва 11 ноябрь кунлари имзоланган президент қарорларига мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан «2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича дастур амалга оширилмоқда.
Лойиҳа истиқболли майдонлар ва конларда қудуқлар ва объектларни тезкор қуриш орқали, кейинчалик углеводородларни қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш ва сақлаб туриш, шунингдек, хорижий инвестиция ва замонавий технологияларни жалб қилиш орқали уларни жиҳозлаш учун йўналтирилган.
Ўтказилган танлов савдолари натижасига кўра, қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш бўйича «ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC» (БАА) компанияси, технологик объектларни қуриш бўйича «Enter Engineering РТЕ. LTD» (Сингапур) компанияси бош пудратчилар сифатида аниқланган.
Умуман олганда, дастур тадбирлари 1,3 млрд доллар ва 1,6 трлн сўм миқдорида молиялаштирилди. Шу жумладан, «Газпромбанк» ва «Ипак йўли жамғармаси» (Хитой) кредитлари олинди.
Дастур тадбирлари «Siemens», «Baker Hughes», «Weatherford», «Алленд» каби етакчи хорижий компаниялар жалб қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.
Якка пакерли бирлашмани қўллаган ҳолда қувурларда қатламларни синаш, шунингдек, қудуқ туби ҳудудини термобарик-кимёвий қайта ишлаш усули орқали углеводородлар оқимини кўпайтириш каби қазиб чиқариш жараёнида илғор усуллар ва технологиялар қўлланилмоқда.
Дастурни амалга ошириш бошлангандан буён биринчи босқич бўйича «ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC2 компанияси томонидан 295 та қудуқ бурғиланди, 328 та қудуқда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, 338 км узунликдаги газ-нефть қувур-шлейфлари, 398 км узунликдаги газ-нефть қувур-коллекторлари қурилди. «Enter Engineering РТЕ. LTD» компанияси томонидан биринчи босқич доирасида узунлиги 46,3 км бўлган «Учқир-УМГ»–«Газли» газ қувури, «Ғарбий» конида блок-модулли қудуқ усти компрессор қурилмаси, «Сомонтепа» сиқув компрессор станцияси, «Арслон» конида газни комплекс тайёрлаш қурилмаси ва «Учқир» конида олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғи ишга туширилди.
«Enter Engineering РТЕ. LTD» компанияси томонидан «Учқир» сиқув компрессор станциясининг ишга тушириш ишлари якунланмоқда.
Иккинчи босқич доирасида «ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC» компанияси томонидан 185 та қудуқдан 38 таси қазилди. «Алан», «Зеварда» ва «Денгизкўл» конларида сиқув компрессор станцияларининг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Умуман, дастурнинг иккинчи босқичини амалга ошириш натижасида қазиб чиқариладиган табиий газ ҳажмини 2020–2030 йилларда 100 млрд куб метрга, газ конденсати ҳажмини 1,5 млн тоннага кўпайтириш режалаштирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
17:51 / 27.12.2024
Ўзбекистон қандай қилиб йирик газ экспортёридан соф импортёрига айланди?
22:19 / 19.12.2024
Шавкат Мирзиёев газ қазиб олишни ошириш юзасидан йиғилиш ўтказди
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024