Ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратилади
Субсидиялар ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшнинг талабига мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда мазкур бандда кўрсатилган йўналишлардан биттаси учун ажратилади.
Ёшлар ишлари агентлиги Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия ажратиб бориш тизимини жорий этади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтилмоқда.
Субсидиялар қуйидаги йўналишлар учун ажратилади:
нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, шунингдек, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш;
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатган ҳамда махсус сертификатни олган, шунингдек, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.
Қарорда белгиланишича, субсидиялар ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшнинг талабига мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда мазкур бандда кўрсатилган йўналишлардан биттаси учун ажратилади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан 2022 йилдан бошлаб ҳар йили танлов асосида танлаб олинган 20 нафаргача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшларнинг етакчи хорижий олий таълим муассасаларида, шу жумладан, онлайн курсларда таълим олишини ташкил этади.
Мавзуга оид
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024