Ўзбекистон мигрантлар сертификатини тан олиш тартибини соддалаштиришни таклиф қилди
Жорий йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов МДҲда меҳнат мигрантларининг сертификатларини тан олиш тартибини унификация қилиш зарурлигини маълум қилди.
«Меҳнат мигрантларининг сертификатларини ўзаро тан олишнинг ягона механизмини ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда», деди у жума куни видео-конференц-алоқа форматида бўлиб ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида.
Шунингдек, у ҳамдўстлик мамлакатлари иқтисодий ўсиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, МДҲ меҳнат бозорини яхшилаш бўйича биргаликда чора-тадбирлар кўриш масаласи долзарб эканини таъкидлади.
Расмий маълумотларга кўра, 2021 йил бошида Ўзбекистондан ташқарида 1,6 миллиондан ортиқ киши (иқтисодий фаол аҳолининг қарийб 20 фоизи) ишламоқда, шу жумладан, 1,2 миллионга яқин киши Россияда меҳнат қилмоқда.
12 ноябрь куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференция форматида мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва ҳамдўстликка аъзо давлатлар иқтисодиётини тиклаш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
15:20
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари учрашди
17:46 / 07.01.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати раҳбарлари уч давлат чегарасида учрашади
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
08:11 / 19.12.2024