Миллий сертификатга эга тарих фани ўқитувчиларига ҳам устама тўланади
2024/25 ўқув йилидан бошлаб, аввал эълон қилинганидек она тили ва адабиёт ўқитувчилари билан бирга, тарих ўқитувчиларига ҳам миллий сертификат олган тақдирда 50 фоизлик устама тўланади. 1 сентябрдан эътиборан, тажриба-синов тариқасида Қашқадарё ва Сурхондарёдаги мактабларга олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобуслар йўлга қўйилади.
2024 йилги давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади;
- умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик сертификациялаш тизими жорий этилади; бунда, директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар 5 йилда 1 маротаба аттестациядан ўтказилади;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳар) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси йўлга қўйилади. Лойиҳа доирасида мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробари миқдорида (ҳозирда 51 млн сўм) маблағ ажратилиб, бу маблағлар 5–11 синф ўқувчилари танловига кўра электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, миллий сертификатга эга ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланиши ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил декабр ойидаги йиғилишлардан бирида эълон қилган эди. Тарих фани ўқитувчиларига устама тўланиши эса илк марта маълум бўлмоқда.
Мавзуга оид
16:06 / 11.12.2024
Форишда 64 ёшли эркак ўқитувчи вояга етмаган ўқувчи қизга шилқимлик қилди
16:40 / 25.11.2024
“42 км югуриш унга чўт эмас” – 54 ёшида марафон чемпиони бўлган янгибозорлик ўқитувчи
09:30 / 22.11.2024
“Бошида кимёга умуман қизиқмаганман” – ўқитувчилик ортидан миллиардерга айланган Моҳира Болтаева
19:44 / 18.11.2024