Ўзбекистонлик йигит Петербург метроси рельси устига қулади
10 январь, сешанба куни соат 7:43да Петербург метросида бахтсиз ҳодиса рўй берди. "Александр Невский" метро бекатида турган йўловчи рельс устига қулади. Бу ҳақида метрополитен матбуот хизматида хабар берилди.
"Александр Невский" метро бекатида (4-линия) ёш йигит рельс устига қулади. Рельсдан кўтаришаётган вақтда у тирик бўлган, кейинроқ жароҳати оғир бўлгани сабаб ҳаётдан кўз юмган. Марҳум 22 ёшдаги йигит", - дейилади метрополитен матбуот хабарида.
Ҳозирда фожиа қандай сабабларга кўра рўй бергани ўрганилмоқда. Бироқ шуниси аниқки, йигит рельс устига атайин сакрамаган.
Метрополитен поездларининг шу йўналишдаги ҳаракати 20 дақиқага тўхтатиб қўйилган.
Фавқулодда ҳолат гувоҳлари ижтимоий тармоқларда бу хабар билан бўлишишган.
"Мен рельслар устига йиқилган йўловчини босиб кетган поездда кетаётгандим. Поезд сигнал ҳам чалмади, у қадар кескин тўхтамадик. Вагонлардан ҳеч кимни туширишмади. Жабрланувчи мен турган вагон тагида бўлган. Воқеа гувоҳи бўлган кишилар поезд тагига қараб, оғизларини қўллари билан ёпишарди, метро ходимлари йиғилишди. Ниҳоят, бизнинг вагон эшиклари очилди. Метродаги одамлар "У қандай қилиб бу ерга тушиб қолди?" дейишарди. Поезднинг бир қисми туннелда қолганди", - деб ёзди петербурглик Елена.
Блогларда ҳам шунга ўхшаш хабарлар тарқала бошлади:
"Ҳозиргина ўша ердан ўтдим, жасад метро бекатида пакетга солинган..."
"Ўз кўзим билан кўрдим - қонга беланган жасад, 2 шифокор ва бекатни кўздан кечираётган 2 полиция ходими..."
"Жасадни кўрдим - қон жуда ҳам кўп, марҳум рус миллатига мансуб эмас, ёнида ё ўзбек, ё тожик югуриб-елиб, кимгадир қўнғироқ қилиб йиғларди. Аниқлик киритилган манбаларга кўра, ҳалок бўлган йигит - Ўзбекистон фуқароси".
Мавзуга оид
22:40 / 28.12.2024
Оқтовда қулаган самолёт ягона ҳодиса эмас – Embraer E190 билан содир бўлган ҳалокатлар
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
23:04 / 25.12.2024
Россияда 20 йил олдин бедарак йўқолган журналистнинг қолдиқлари топилди. Уни милиция полковниги ўлдиргани маълум бўлди
00:30 / 25.12.2024