Россияда 200 ва 2000 рубль қийматдаги янги банкноталар тақдим этилди
Россия Банки раиси Эльвира Набиуллина ва мамлакат «Давлат белгилари» ширкати бош директори Аркадий Трачук матбуот анжумани вақтида номинал қиймати 200 ва 2000 рубль бўлган янги банкноталарни тақдим этишди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Янги қоғоз пулларнинг тақдимоти Москва - Владивосток - Севастополь телекўприги шаклида ўтказилди.
Янги банкноталар 2017 йил охиригача муомалага киритилиши керак.
Банкноталар босқичма-босқич жорий этилади, бу пулларни қалбакилаштиришга қарши халқаро амалиётдир, деган Набиуллина.
«Бугунги кундан бошлаб банкноталар муомалага киритилиши учун етказиб берилади. Октябрда янги банкноталарни биринчи бўлиб уларда тасвирланган ҳудудлар, - Узоқ Шарқ, Қрим ва Москва олади, - деди у. – Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, банкнотларнинг оммавий тарзда муомалага киритилиши декабрда бошланади, банклар ҳамда савдо корхоналари ҳам бу муддатга қадар тайёр бўлишади».
Банкоматлар ва қабул қилувчи қурилмалар декабрга қадар янги пулларни қабул қилиб олишга тайёр бўлади. «Биз банкоматлар ва қабул қилувчи қурилмаларни намуналар орқали синовдан ўтказдик, ҳозирда барча банкоматлар ва тўлов терминалларини жонли банкноталар билан ишлаш учун тайёрлашимиз керак. Бизнинг фикримизча, декабрга қадар бутун тизим тайёр бўлади», - дейди Набиуллина.
Икки юз рубллик банкноталарнинг хизмат муддатини кўпайтириш учун қоғоз субстратига махсус полимер билан ишлов берилади.
Янги банкноталар учун рамзлар Россия бўйлаб очиқ овоз ўтказиш жараёни якунларига кўра танланди. 200 рубллик пул бирлигида Қримдаги Херсонес ва Севастополда сувга чўкиб кетган кемаларга ўрнатилган ҳайкал, 2000 рублик банкнотада эса - Восточний космодроми ҳамда Владивостокдаги Русский оролига кўприк тасвирланган.
Мавзуга оид
21:05 / 04.01.2025
Россия авиакомпанияларига тегишли иккита самолёт двигатели парвоз вақтида ишдан чиқди
18:35 / 04.01.2025
“Катта миқдорда маош берамиз дейишди” – Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
17:16 / 04.01.2025
Блинкен: Хитой Россияни ядровий қурол қўллашдан қайтарган
18:00 / 03.01.2025