1 ноябрдан эски «объективка»дан воз кечилиб, ходимни баҳолайдиган янги тизимга ўтилади
Шавкат Мирзиёев давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш юзасидан йиғилиши ўтказмоқда.
Президент давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинишини таъкидлади.
“Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди. Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, улар муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади”, деди давлат раҳбари.
1 ноябрдан:
- эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходим малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;
- ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.
"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади", деди президент.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024