Шерзод Асадов: «Тадбиркорларнинг президентга мурожаатларидан 40 фоизи ўз ечимини топди»
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиши ва бу учрашувдан аввал 20-31 июл кунлари, яъни 11 кун давомида бутун Ўзбекистон бўйлаб тадбиркорлар ўз соҳасини ривожлантириш бўйича таклифларини президентга етказиши мумкинлиги айтилган эди.
Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, мурожаатлар қабул қилиниши 5 августга қадар узайтирилган.
Шунингдек, Шерзод Асадов мурожаатлар мазмуни ҳақида ҳам маълумотлар берди.
“Шу кунгача 10 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг 85-86 фоизи индивидуал характерда, яъни кредит бериш, бизнесни молиялаштириш, субсидиялар, ер олиш каби масалалар бўйича. 14-15 фоизи янги ғоялар, ташаббуслар, тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлардан иборат.
Мурожаатлар категорияларга бўлиниб, чуқур ўрганиляпти. Агар қайсидир мурожаат ҳудуд даражасида ҳал қилиб бўлинадиган бўлса, штаб томонидан вилоятларга, туманларга жўнатиляпти. Шу пайтгача шахсий мурожаатларнинг 40 фоизи жойларда ҳал қилиб бўлинди. Қолганлари бўйича ҳам тадбиргача иш олиб борилади, тадбирдан кейин ҳам ҳал қилиш давом этади.
Мурожаатлар жуда кўп келаётгани ҳисобга олиниб, уларни қабул қилиш муддати 5 августгача узайтириляпти”, деди Шерзод Асадов ОАВ учун анъанавий брифингда.
Мавзуга оид
22:58 / 30.12.2024
FT: Хитой ҳукумати бизнесменларни ҳибсга олиш тўлқинини тўхтатишга уринмоқда
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024