Ўзбекистон доимий аҳолиси сони тўғрисида маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 июль ҳолатига 33,5 млн кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 %га ўсди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, шаҳар аҳолиси сони 16,9 млн кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16,5 млн кишини (49,5 %) ташкил этди.
Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йил 1 июль ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилояти (республика аҳолиси сонидаги улуши 11%), Фарғона вилояти (11,1%), Қашқадарё вилояти (9,7%) ва Андижон вилоятида (9,2%) қайд этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 июль ҳолатига аҳоли сонининг 30,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,3 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,2 фоизи катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Мавзуга оид
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024