Ўзбекистон | 19:42 / 26.08.2020
24109
1 дақиқада ўқилади

Мактаб, боғча ва шифохоналар ходимлари гриппга қарши эмланади — президент қарори

Фото: Shutterstock

Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари 1 октябрга қадар марказлашган тартибда гриппга қарши эмланади.

Бу ҳақдаги тегишли президент қарори 26 августда имзоланди.

Қайд этилишича, эмланадиган мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини сони 1,5 миллион кишини ташкил этади.

Мавзуга оид