10:16 / 05.06.2016
13756

Сурия армияси ИШИД пойтахтига кирди

Сурия армияси ИШИД пойтахти ҳисобланадиган Раққа шаҳрига кирган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатмоқда.

Ҳукумат қўшинлари 3 июнь куни шаҳарни эгаллаш учун кенг кўламли ҳужум бошлаганди.

Хабарда айтилишича, бу сурияликларнинг кейинги вақтлардаги энг йирик уч ҳужумидан бири бўлди.

ИШИД эса Ироқда эгалланган ҳарбий техникаларини шаҳар мудофааси учун келтирганди.

Айни вақтда Сурия армияси жангариларга нисбатан катта устунлик қилмоқда.

Top