Жаҳон | 13:52 / 01.07.2016
9321
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Путин ва Эрдўған Сочида учрашиши мумкин

РФ президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тайип Эрдўған билан Сочида учрашиши мумкин. Икки томонлама мулоқот август ойида ташкил этилиши эҳтимол, деб ёзмоқда «Коммерсантъ» газетаси. 

Нашр шунингдек, бу учрашув бундан аввалроқ ташкил этилишини ҳам инкор этмаяпти. Бунинг учун, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари 1 июнль кунги музокараларда келишиб олишлари талаб этилади. 

29 июнь куни Эрдўғаннинг баёнот беришича, Путин биан ўтказган телефон орқали суҳбати чоғида, улар 4-5 сентябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасида учрашиб олишга келишиб олишган. Аммо, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарни тасдиқлай олмаган. 

Унинг сўзларига кўра, учрашув вақти ва жойи дипломатик йўллар орқали ҳал этилади.

Мавзуга оид