Жаҳон | 09:11 / 10.07.2016
7180
1 дақиқада ўқилади

Багама ороллари ўз фуқароларини АҚШ полицияси билан эҳтиёткор бўлишга чақирди

Архив сурат

Багама ороллари ҳукумати АҚШга ташриф буюрмоқчи бўлган фуқаролари учун улар АҚШ полициячи билан эҳтиёткор бўлишлари айтилган огоҳлантириш чиқарди. Бундай огоҳлантиришни чиқаришга жорий ҳафтада Луизиана ва Миннесота штатларида полициячиларнинг икки нафар қора танли эркакни отиб ташлагани сабаб бўлган, деб хабар бермоқда The Daily News нашри.

Ҳукумат ўз фуқароларига АҚШга саёҳат вақтида "алоҳида эҳтиёткорлик кўрсатишни" тавсия қилмоқда.

"Ташқи ишлар ва иммиграция вазирлиги АҚШнинг баъзи шаҳарларида яқинда қора танли ёш эркакларнинг полиция ходимлари томонидан ҳибсга олиниши вақтидаги кескинликни эътиборга олди", дейилмоқда тавсияларда. 

Ороллар ҳукумати ўз фуқароларига полициячилар билан можарога бормасликка ва уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатишни тавсия қилмоқда. Шунингдек, уларга АҚШ ҳудудида митинглар ва юришларда иштирок этмаслик маслаҳат қилинмоқда.

Мавзуга оид