Суриянинг шарқий Ҳалабда 300 минг нафар киши озиқ-овқатсиз қолмоқда. Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ёрдамчиси Стивен О'Брайен маълум қилган.
"БМТ ва бизнинг ҳамкорларимизда шарқий Ҳалабдаги гуманитар кўмакни тартибга солиш учун етарли захира мавжуд. Аммо у кейинги ойнинг ўрталарида тугайди. Биз захира ўрнини тўлдиришимиз учун конвойларни фронт линиясидан олиб ўтишга тўғри келади", — деди Стивен О'Брайен.
У можаролар олиб бораётган томонларга мурожаат қилар экан "Суриянинг бориш қийин бўлган туманларига ўтиш учун ҳеч қандай шартларсиз тўсиқларни олиб ташлашлари лозимлигини” айтиб ўтди.