Сенатда БМТ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди
Сенат раиси Танзила Норбоева БМТ координатори Консуэло Видал Брюс билан учрашди.
7 май куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистондаги БМТ доимий координатори вазифасини бажарувчи Консуэло Видал Брюс билан учрашди.
Унда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, «Барқарор ривожланиш мақсадлари»га эришиш, гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экологик муаммолар, жумладан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масалаларига эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалаларини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ва давлат раҳбари томонидан халқаро майдонда илгари сурилган ташаббуслар БМТ томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
Консуэло Видал Брюс хоним Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолаб, республикамизнинг БМТ билан ҳамкорлиги янги босқичда ривожланаётганини таъкидлади.
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида тизимли мулоқотни давом эттириш, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, умуман ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни давом эттиришга келишилди.
Мавзуга оид
14:55
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
14:50 / 18.12.2024