18:42 / 08.05.2024
3154

БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди

100 йил олдин айнан шу санада биринчи халқаро футбол турнири бошланган эди.

Фото: Pixabay

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеяси 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

Резолюцияни Бош Ассамблеянинг 193 аъзосидан 160 таси маъқуллади, деб хабар берди Anadolu.

25 май санаси 1924 йил 25 майда Париж ёзги Олимпиадаси пайтида бўлиб ўтган тарихдаги биринчи халқаро футбол турнирининг 100 йиллигини нишонлаш учун танланган.

Шу пайтгача Бутунжаҳон футбол куни норасмий тарзда 10 декабр куни нишонланиб келаётган эди.

25 майни Бутунжаҳон футбол куни сифатида нишонлаш ташаббусини Тожикистон, Баҳрайн ва Ливия илгари сурган эди. Ғоя муаллифларининг таъкидлашича, «резолюцияда йирик халқаро спорт тадбирларини тинчлик, ўзаро англашув, халқаро ҳамкорлик, дўстлик ва бағрикенглик руҳида, ҳеч қандай камситишларсиз ўтказиш муҳимлиги таъкидланган».

Top