Афғонистонда рўй берган йирик ЙТҲ натижасида камида 36 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Pajhwok Afghan News нашри хабар берди.
Манбага кўра, ҳалок бўлганлардан ташқари яна 28 киши турли жароҳат олган. Бахтсиз ҳодиса Қобул-Қандаҳор трассасида содир бўлган - бу ерда автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган.