18:05 / 18.09.2016
6917

«МЮ» «Уотфорд»га ютқазиб, қаторасига учинчи мағлубиятини қайд этди

Бугун Англия чемпионатининг 5-тур учрашувлари давом этмоқда.

Тур доирасидаги учрашувлардан бирида «МЮ» «Уотфорд» меҳмони бўлди ва 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан ортга қайтди.

Ўйиннинг 34 дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Бу вазиятда «МЮ» ҳужумчиси Антони Марсиял рақиб вакили Мигел Бритос билан тўқнашиб, тўпни йўқотди. Тўпга эга чиққан учинчи бир футболчи Дарил Янмат уни жарима майдончасига узатди ва Этьен Капу ҳисобни очди. Бу унинг бешинчи учрашувдаги тўртинчи голи бўлди. Марсиял эса жароҳат олиб, майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Эшли Янг туширилди.

Иккинчи бўлимда, 62-дақиқада Рэшфорд ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Ўйиннинг 83-дақиқасида Суньига жамоасини олдинга олиб чиқди - 2:1.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса ўйин ҳаками Майкл Олливер Марвон Феллайни жарима майдончаси ичида қўполлик қилган деб топди ва пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Трой Дини аниқ ҳаракат қилиб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Натижада, Жозе Моуриньо шогирдлари қаторасига учинчи мағлубиятни тан олишди. Шунингдек, бу «МЮ» ўз тарихида илк марта «Уотфорд»га ютқазиши бўлди.

Эндиликда манчестерликлар жамоаси 9 очко билан олтинчи ўринда. «Уотфорд» эса 7 очко билан саккизинчи ўринда.

Уотфорд – Манчестер Юнайтед 3:1 
Голлар: 1:0 – 34 Капу, 1:1 – 62 Рэшфорд, 2:1 – 83 Суньига, 3:1 – 90+4 Дини (пенальти)
Уотфорд – Гомес, Предль, Бритос, Холебас, Кэткарт, Капу (Суньига, 82), Бехрами, Перейра, Янмат (Амрабат, 51), Дини, Игало.
Манчестер Юнайтед –    Де Хеа, Смоллинг, Байи, Шоу (Депай, 85), Валенсия (Мата, 62), Феллайни, Погба, Рэшфорд, Марсьяль (Янг, 38), Руни, Ибрагимович.
Огоҳлантиришлар: Погба (75), Бритос (77), Холебас (77), Дини (86).

Top