15:38 / 18.09.2016
8199

Нью-Йорк ва Нью-Жерсида портлашлар: 29 киши жароҳатланди

Шанба куни АҚШда 2та портлаш рўй берди: кундуз маҳал Нью-Жерси штатидаги марафон вақтида, кечқурун Нью-Йорк шаҳрининг одамлар энг тўпланган қисмида. Нью-Жерсидаги портлаш ҳеч кимга шикаст келтирмаган, Нью-Йоркдаги портлаш оқибатида эса 29 киши жароҳатланган. Бу икки ҳудуд бир-бирига яқин жойлашган бўлсада, полиция воқеалар орасида боғлиқлик борлигини қайд этмаган.

Нью-Йоркдаги портлаш
Нью-Йоркдаги портлаш шаҳарни Челси даҳаси яқинида, 6-авеню ва 23-кўча бурчагидаги хонадон ўртасида рўй берган.

"Жабрланувчилар сони 29 нафар, улардан бири оғир аҳволда", — деган Нью-Йорк полицияси раҳбари Жеймс О'Нил. У шу куни янги лавозимида илк кунини ўтказганди.

Аввалига маиший газ портлагани ҳақида айтилди, лекин кейинчалик портловчи қурилма ишга туширилгани ҳақида хабар берилди.

Кейинроқ шаҳарнинг икки нуқтасида шубҳали буюмлар аниқланди ва йўқ қилинди.

Нью-Жерсидаги портлаш
Нью-Йоркдаги воқеалардан бир неча соат олдин бу шаҳардан узоқ бўлмаган масофада жойлашган Нью-Жерси шаҳрида марафон арафасида портлаш рўй берганди.

Темир трубадан ясалган қўлбола портловчи қурилма маҳаллий вақт билан соат 9:30да (Тошкент вақти билан соат 18:30) ҳаракатга келтирилган. 5 км масофага 5 мингга яқин киши иштирокида ўтказилиши белгиланган хайрия марафони соат 09:00да бошланиши керак бўлган, аммо рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар туфайли старт кечиктирилган. Портлашдан сўнг, югуриш бекор қилинган.

Ҳудудда яна бир нечта ҳаракатга келмай қолган портловчи қурилмалар топилган.

Top