Жаҳон | 10:57 / 08.09.2023
5442
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди

Адамс АҚШ расмийларига ноқонуний муҳожирлар оқимини жиловлаш учун қўшимча ёрдам сўраб мурожаат қилди ва вазиятни ўзгартириш учун «сиёсат ҳақиқий ўзгариши зарурлигини» таъкидлади.

Фото: Global Look Press/dpa/Yahir Ceballos

Нью-Йоркка ноқонуний муҳожирларнинг кучли оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкин, шунинг учун миграция инқирозини ҳал қилиш учун ҳукуматнинг кўпроқ саъй-ҳаракатлари керак, дея маълум қилди мэр Эрик Адамс.

«Бу муаммо Нью-Йоркни вайрон қилади. Ҳар ой шаҳарга 10 минг муҳожир келяпти. Бутун дунёдан одамлар йиғилиб, АҚШнинг жанубий чегарасини кесиб ўтиб, Нью-Йоркка етиб боришга қарор қилган», - дея Адамснинг сўзларини келтиради The Hill.

У АҚШ расмийларига ноқонуний муҳожирлар оқимини жиловлаш учун қўшимча ёрдам сўраб мурожаат қилди ва вазиятни ўзгартириш учун «сиёсат ҳақиқий ўзгариши зарурлигини» таъкидлади. 

«Биз ҳар ой таъкидлаганимиздек, фақат давлат, федерал ҳамкорларнинг кўпроқ ёрдами ва Вашингтондаги курснинг ҳақиқий ўзгариши ушбу инқирозни енгишга ёрдам беради», деди Нью-Йорк мэри. 

Мавзуга оид