Берлускони Нью-Йоркда шифохонага ётқизилди
29 сентябрь куни 80 ёшлик юбилейини нишонлаган Сильвио Берлускони айни дамда Нью-Йоркдаги шифохонага ётқизилган. Askanews хабар беришича, у Колумбия университетидаги асосий шифохонада бўлиб турибди.
Берлусконининг ишончли вакиллари Федерико Чецони ҳамда Франко Чоппи томонидан маълум қилинишича, сиёсатчи АҚШда юрагида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин тикланиш жараёнини ўтамоқда.
Берлускони 30 сентябрь куни Нью-Йоркка олиб борилгани айтилган. Унинг қон босими кўтарилгани ва юрак соҳасида жиддий операциядан кейин яллиғланиш юзага келгани айтилган.
Қайл этилишича, Милан суди судьяси Лаура Маркионделли Берлускони иши бўйича эшиттирувда уни қўлга олиш бўйича ҳукм чиқаради. Берлускони иши бўйича суд эшиттируви 19 декабрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:42 / 23.11.2024
Дубайда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
09:45 / 10.09.2024
Жиззахда уч ака-ука шифохонада безорилик қилди
12:46 / 09.08.2024
Қашқадарёда йўқолиб қолган аёлнинг жасади шифохонадаги лифт шахтасидан топилди
14:32 / 25.07.2024