Жаҳон | 17:40 / 13.10.2016
24826
1 дақиқада ўқилади

Путин Емельяненконинг қизига ҳужум қилингани ҳақида хабардор этилди

Фото: RT

Россия президенти Владимир Путин Россия Аралаш жанглар санъати (MMA) иттифоқи президенти Фёдор Емельяненконинг қизига ҳужум қилингани ҳақида бохабар этилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Ҳа, биз президентга ОАВда тарқалган бу хабарларни етказдик», — деган Песков.

Унинг сўзларига кўра, болага ҳужум қилинишига йўл қўйиб бўлмайди ва бу иш жиддий текширилади.

«Бу ҳужумни ким содир этгани бўйича фикр билдиришдан қочишни тавсия қиламан», — дея қайд этган у.

Аввалроқ Москва полицияси Емельяненконинг вояга етмаган қизига ҳужум қилиниши юзасидан жиноят иши очгани ҳақида хабар қилинганди.

Спортчининг матбуот хизмати бу ҳужум ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Мавзуга оид