18:21 / 25.10.2016
26207

Видео: Янгийўл тумани ҳудудида микроавтобус ёниб кетди

Фото: Kun.uz

Тошкент вилояти Янгийўл туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Istana русумли микроавтобус ёниб кетди. Бу ҳолат тасвирланган видеоролик "Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчилари томонидан тармоққа жойланган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси 24 октябрь куни соат 18:00 атрофида «Янгийўл — Тошкент» йўлида содир бўлган.

Видеода Istana микроавтобусини аланга қамраганини кўриш мумкин. Ёнғинни ўчириш учун воқеа жойига 2та ўт ўчириш машинаси етиб келган.

ЙТҲ сабаблари ва унинг оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Top