Испаниянинг ташқи сиёсатдаги устувор йўналишлари маълум қилинди
Испаниянинг ташқи сиёсатдаги устувор йўналиш Европа йўналиши бўлиб қолмоқда, деб айтди Испаниянинг янги ташқи ишлар вазири Альфонсо Дастис Европа Иттифоқининг хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини билан учрашувда.
Испания ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинишича, Дастис 7 ноябрда Брюсселда Могерини ҳамда халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича еврокомиссар Невен Мимица билан учрашди.
Учрашувда Дастис Европа билан ҳамкорлик Испания янги ҳукуматининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлишини айтди. У шунингдек "доимий алоқалар, ҳамфикрлик ва ҳамкорлик қўллаб-қувватланишини" айтди. Учрашувда томонлар Сурия, Ливия ва Сахел (Африканинг тропик саваннаси) мамлакатларидаги вазиятни ҳамда Лотин Америкаси билан муносабатларни муҳокама қилишди.
3 ноябрда Испаниянинг янги бош вазири Мариано Рахой мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини маълум қилди. Унга кўра, Испания ташқи ишлар вазири 2011 йилдан Европа Иттифоқида Испания вакили лавозимини эгаллаб келган Альфонсо Дастис Кеседо бўлди.
Мавзуга оид
23:42 / 04.01.2025
Испания 2025 йил апрелдан «олтин визалар»ни бекор қилади
11:35 / 03.01.2025
Сиёсий маҳбус Горинов Евроиттифоқ мукофотига номзод бўлди
22:29 / 30.12.2024
Испания ҳукумати 7 тонна кокаинни мусодара қилди
22:44 / 22.12.2024