Жаҳон | 11:26 / 09.11.2016
7834
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ штатларининг нечтасида ғалаба қозонаётгани маълум қилинди

Фото: © EPA

АҚШ президентлиги учун курашаётган республикачилар номзоди Дональд Трамп мамлакатнинг 30та штатида рақибини ортда қолдирмоқда. Маҳаллий ОАВ овоз бюллетенларини санашга оид дастлабки натижаларига таянган ҳолда шундай хабар қилмоқда. 

Эндиликда, Трамп рақибларидан ҳеч бири Кентукки, Индиана, Ғарбий Виржиния, Жанубий Каролина, Арканзас ва Флорида ҳамда Оҳайо штатларида уни қувиб ета олмайди. 

Номзоднинг ғалаба қозониши учун 270 нафар сайловчига эга бўлиши керак. Ҳар бир штатдаги сайловчилар сони ушбу штатдаги Вакиллар палатаси ва сенаторларнинг умумий сонига тенг. Шу билан Сайловчилар коллегияси 538 кишидан иборат. 
 

Мавзуга оид